1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппиндаги банкларга исломий хизматлар кўрсатишга рухсат берилди

16:28 / 12 февраль 415 pdf Ўқиш режими + -

Филиппин давлати Марказий банки (BSP) ислом банкинг бўйича пруденциал («Пруденциал» тушунчаси “назорат” сўзи билан бирга қўлланилганда молия муассасалари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва муаммоларни бартараф қилишга имкон берувчи масофадан назорат қилиш маъносини англатади) тартибга солиш йўриқномаларини соддалаштирди. Бу ҳақда Fintech News хабар берди.

Киритилган ўзгартиришлар анъанавий банкларнинг барча тоифаларини кенгроқ иштирок этишга ундашга қаратилган бўлиб, уларга Ислом банк бўлинмалари (IBU — Islamic Banking Unit)ни осонроқ ташкил этиш имконини беради.

Янги қоидаларга кўра, ўз банк тоифаси учун белгиланган капитал талабларига жавоб берадиган анъанавий банклар IBU фаолиятини йўлга қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги иштирокчиларга ёрдам бериш мақсадида, Филиппин Марказий банки ислом банк фаолияти бошланган кундан эътиборан уч йиллик кузатув даврини жорий қилмоқда.

Бу давр мобайнида банклар пруденциал ҳисоботлар учун зарур бўлган маълумотлар талаблари, жумладан қўшимча молиявий ҳисобот пакети билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, IBUлардан энди алоҳида ликвидлик (нақд пул оқими барқарорлиги) ҳисоботларини топшириш талаб этилмайди — улар ликвидлик кўрсаткичларини асосий банкнинг умумий ҳисоботларига қўшиб тақдим этишлари мумкин бўлади.

Марказий банк мамлакатдаги бозор ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида эканини ҳисобга олиб, «регулятор талабларга мослашишда кўмак бериш ёндашуви»ни сақлаб қолмоқчи.

Филиппин Марказий банки раҳбари Eli M. Remolona, Jr.нинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар «кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш ва Филиппиндаги ислом молия бозорини ривожлантириш», шунингдек, молия тармоғини янада хилма-хил қилиш ва инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Манба

 

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

3100 21:41 / 23.04.2022
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

3100 10:10 / 24.04.2019
Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода, 1946 йилда Покистоннинг Жанг шаҳрида туғилган, DMG Bhera ва Панжоб Покистон университетларининг битирувчиси. У малакалали адиб, араб давоми...

3537 10:05 / 04.10.2019
Жорий йилнинг 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe университетида .Stem Olimpiad 2022, олимпиадасида юртдошимиз, 11 синф ўқувчиси Робияхон давоми...

3001 09:54 / 25.07.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021