1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда

17:29 / 06.10.2025 696 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимиздаги масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва белгиланган талабларга тўла жавоб бериши бўйича зарур чоралар кўрилди.

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар амалга ошириб келинади. Айниқса, куз-қиш мавсуми арафасида тегишли кўрсатма ва буйруқлар асосида, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолар, ер тўла, дудбўронлар, таҳоратхоналар, қозонхоналар ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан хавфсизликни таъминлашга катта урғу қаратилди. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахслар тайинланди.

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилаётгани эътиборидан, масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбирларга Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар мутахассислари жалб этилди.

Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилди. Шунингдек, иситиш тизимида қуёш панеллари, геоколлекторлар, муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва шароитга қараб, кўмир заҳираларини тайёрлаш каби чора-тадбирлар кўрилди.

Мана шундай кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий мақсад фуқароларимиз хотиржам, эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги бир неча соат ичида ижтимоий тармоқларда туя ва унинг аввалги эгаси акс этган видео тарқалди. Ҳайвон бир неча йил олдин уни сотган собиқ эгасини кўриб давоми...

3296 15:25 / 16.02.2022
27 июнь куни юртимизда .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, кенг нишонланади. Шу кун муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва давоми...

2042 14:29 / 27.06.2022
Куни кеча .Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқовқат маҳсулотлари, кийимкечаклар ва давоми...

3088 11:40 / 13.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021