1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхши амални тезроқ адо қилиш

12:34 / 23.10.2025 1072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: «Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўй-фикр келиши сўфийлар истилоҳида «ворид» дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилай, намоз ўқиб олай, таҳажжудга турай, садақа берай, биродаримга ёрдам қилай, дўстимнинг ғамини кетказай деган каби ўй-фикрлар «ворид» дейилади. «Ворид» Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир. Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.

Дунёга муҳаббатни қалбдан чиқариш йўли

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг. Кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг. Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан?, деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин. Агар киши ҳар куни шу нарсаларни турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншааллох, дунёга бўлган муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан менга ва барчангизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, амийн.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд томонга қўшин жўнатдилар. Улар ўзлари танимайдиган бир кишини асир қилиб олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2027 10:51 / 15 февраль
.Аллоҳ, ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни .мўъжиза, деб айтишади. давоми...

3609 17:05 / 04.11.2023
.У Зотни далил қилган билан У Зотга далил қилганнинг орасида фарқ қанчалар катта У Зотни далил қилувчи ҳақни унинг аҳлидан танигандир ва ишнинг асли мавжудлигини давоми...

1552 16:03 / 23.05.2025
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ Маккадаги ҳарамда, Бани Шайба эшиги олдида Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ билан учрашиб қолди. Абдуллоҳ ибн Муборак деди Эй давоми...

3641 14:00 / 18.07.2022