1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Гуноҳ жаннат неъматларидан маҳрум қилади

14:52 / 26.10.2025 1752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълум бир муддат жаннат неъматларидан маҳрум қилади.

Гуноҳкор кишилар гуноҳларининг жазосини тотиш ва гуноҳларининг нопоклигидан покланиш учун жаҳаннамга ташланиши ҳақидаги хабарлар Қуръон ва ҳадисда собит бўлган. Бир муддат жазо тортгандан кейин у ердан чиқариладилар. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

فَيَخْرُجُونَ مِنَ النَّارِ، قَدِ امْتَحَشُوا فَيُصَبُّ عَلَيْهِمْ مَاءُ الْحَيَاةِ

«Бас, улар дўзахдан куйиб чўғ бўлган ҳолларида чиқадилар. Кейин уларнинг устига ҳаёт суви қуйилади» («Саҳиҳи Муслим»).

Маълум бир муддат жаннат неъматларидан маҳрумлик жазосини ҳар бир зинокор ва бузуқ киши тотишига тўғри келади.

Аллома Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: «Аллоҳ таолонинг ҳукми шуки, дунёда ипак кийим кийувчи қиёмат куни ипак кийимдан маҳрум бўлади. Дунёда шароб ичувчи охиратда пок шаробдан маҳрум бўлади. Шунга қиёс қилиб айтиш мумкин бўладики, дунёда ҳаром йўллар ила шаҳватини қондирувчи охиратда бир муддат бўлса-да, ҳурлар неъматидан маҳрум бўлади».

Зинонинг айни шу зарарлари ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай огох этганлар:

مَا مِنْ ذَنْبٍ بَعْدَ الشِّرْكِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ نُطْفَةٍ وَضَعَهَا رَجُلٌ فِي رَحِمٍ لَا يَحِلُّ لَهُ

«Аллоҳнинг наздида ширкдан кейин энг катта гуноҳ шуки, банда ўзи учун ҳалол бўлмаган бачадонга нутфасини тўкишидир, яъни зино қилишидир» (Ибн Касир, 2/38).

Ҳадиси шарифлардан маълумки, зинокор ва бузуқ одам маълум бир муддат жаннатдан маҳрум бўлади. Бу эса жуда катта зиёндир.

Муҳтарам ўқувчилар! Зино ниҳоятда катта ва оғир гуноҳдир. У инсонни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ қилади ва икки дунё шармандалигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ундан сақланиш, четланиш чораларини кўриш ҳар бир мусулмонга фарздир.

Колаверса, ушбу фарзни бажариш жуда ҳам қийин, амримаҳол иш эмас. Чунки Қуръони Каримда, ҳадиси шарифларда, умматнинг буюк уламолари сўзларида зинодан сақланишнинг турли чоралари таълим бериб қўйилган.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлардан бири Зайд ўз идораларида порахўрлик бадалисиз ишлай олмайди ва одамларнинг илтимосларини усиз бажара олмайди. Бу иш порахўрлар билан масъуллар давоми...

4668 13:00 / 12.03.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади. Эй Муҳаммад, яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию, гап ташувчи чақимчи кимсага итоат этманг, Қалам сураси, 10ndash11оятлар.Расулуллоҳ давоми...

6007 16:08 / 12.03.2019
Аллоҳ таоло айтади.Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, уларни тўсатдан азоб билан ушладик, Анъом сураси, 44.Яъни, уларга ўйламаган давоми...

5238 18:30 / 19.11.2018
Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди.Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни Каъбани ҳаж ndash зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимдаким кофир бўлса давоми...

3664 14:01 / 28.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021