1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Лаа ҳавла ва лаа ‎қуввата иллаа биллаҳи

10:12 / 27.10.2025 1608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَدَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى امْرَأَةٍ وَبَيْنَ يَدَيْهَا نَوًى أَوْ حَصًى تُسَبِّحُ بِهِ، فَقَالَ: أَلَا أُخْبِرُكِ بِمَا هُوَ أَيْسَرُ عَلَيْكِ مِنْ هَذَا أَوْ أَفْضَلُ: سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الْأَرْضِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ ِللهِ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلُ ذَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот:

«Мен сенга бундан осон ёки афзал нарсанинг хабарини берайми: «Субҳаналлоҳи адада маа холақа фиссамааи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо филарзи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо байна залика, ва субҳаналлоҳи адада маа ҳува холиқун, валлоҳу акбар мислу залика, валҳамду лиллаҳи мислу залика, ва лаа илааҳа илаллоҳу мислу залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи мислу залика», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Зикрнинг маъноси: «Осмонлардаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», ердаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ» ва уларнинг орасидаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», энди яратадиган нарсаларининг ададича «Субҳаналлоҳ», ўшанча «Аллоҳу акбар», ўшанча «Алҳамдулиллаҳ», ўшанча «Лаа илааҳа илаллоҳу»‎ ва ўшанча «Лаа ҳавла ва лаа ‎қуввата иллаа биллаҳи».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллаҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи давоми...

8547 08:30 / 19.12.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта .Субҳаналлоҳ,, ўттиз уч марта давоми...

7061 08:11 / 03.02.2019
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ,ни кўпроқ давоми...

1137 05:36 / 01.11.2025
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарсалар .Аллоҳумма давоми...

4581 15:17 / 24.11.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021