1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

"Диний бағрикенглик" кўкрак нишонлари топширилди

16:38 / 14.11.2025 815 pdf Ўқиш режими + -

"16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни" муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тадбирда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. 

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимда самарали фаолият юритаётган ходимлардан Исломиддин Зуҳриддинов, Салоҳиддин Шерхонов, Музаффар Камолов, Иброҳимжон Иномов, Дилфуза Эгамова, Эргашали Рустамов, Жаҳонгир Неъматов, Эргашвой Ҳамидов, Санобар Муҳаммадходжаева, Шоира Умарова, меҳнат фахрийлари Жамолиддин Нуриддинов, Маҳмуджон Ибодуллаев, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ ана шундай эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлишди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилгани диний соҳага бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси экани таъкидланди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25-сентабрдаги "Диний бағрикенглик" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида ўтказилаётган .Йил имоми ndash 2021, кўрик давоми...

1945 11:00 / 04.11.2021
Куни кеча Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов алАзҳар давоми...

2705 09:23 / 10.01.2019
Дубай халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси раҳбари Иброҳим Бумилхон ОАВ вакиллари билан ўтказган матбуот анжуманида мусобақанинг ташкил этилиши ва давоми...

2028 16:50 / 27.04.2019
Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади Ҳаж эгасиrdquo деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ойБу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган Зулҳижжа, давоми...

2931 13:16 / 30.06.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021