1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидлар атрофида 33 мингга яқин кўчат экилди

18:15 / 16.11.2025 725 pdf Ўқиш режими + -

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.

Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кордова Испаниядаги меъморий ёдгорлик. Жаҳондаги қадимий энг йирик масжидлардан бири. Ушбу масжид асрлар давомида барпо этилган бўлиб, ҳар гал кенгайтириб давоми...

2779 11:00 / 05.04.2021
Замонамизнинг улуғ алломаси, тасаввуф дарғаларидан бири, ҳазрати мавлоно пир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳ бугун дорулфанодан дорулбақога риҳлат давоми...

1604 14:38 / 14.12.2025
Муслима аёл Марям Нур Даниядаги Орхус университети касалхонаси кардиологлари билан ҳамкорликда юрак клапанларини сиқадиган ҳалқа ишлаб чиқди.Юрак қопқоғининг давоми...

2215 18:00 / 26.01.2022
Куни кеча Бишкекда Қирғизистон Президенти ҳомийлигида Замонавий дунёвий давлатда исломrdquo мавзусидаги II халқаро конференция ўз ишини бошлади.Конференциянинг давоми...

2748 11:14 / 16.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021