1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сенинг шеригинг йўқ, Муҳаммад Сенинг банданг ва расулингдир

09:58 / 17.11.2025 931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ وَمَلَائِكَتَكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ بِأَنَّكَ أَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ إِلَّا غَفَرَ اللهُ لَهُ مَا أَصَابَ فِي يَوْمِهِ ذَلِكَ مِنْ ذَنْبٍ، وَإِنْ قَالَهَا حِينَ يُمْسِي غُفِرَ لَهُ مَا أَصَابَ تِلْكَ اللَّيْلَةَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганда:

«Аллоҳумма! иннии асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата аршика ва малаикатака ва жамиъа холқика бианнака анталлоҳу лаа илааҳа иллаа анта, ваҳдака, лаа шарийка лака. Ва анна Муҳаммадан абдука ва расулука» деса, албатта Аллоҳ унинг ўша куни қилган гуноҳини мағфират қилади. Агар уларни кеч кирганда айтса, ўша кечаси қилгани мағфират қилинади», дедилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, фаришталарингни ва барча махлуқларингни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, Сен Аллоҳсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен ёлғизсан! Сенинг шеригинг йўқ. Албатта, Муҳаммад Сенинг банданг ва расулингдир».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Аллоҳим, Сенинг лутфингни енгил шамоли бор. Агар у эсадиган бўлса, ғафлат касалидаги одамга шифо беради. Албатта, Сенинг тортиқ давоми...

2314 09:06 / 04.03.2025
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил ъазийм ва давоми...

2766 08:32 / 13.12.2024
Умму Холид бинти Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамийса беришди. У зот .Бу хамийсани кимга раво кўрасизлар, деб давоми...

4670 07:49 / 26.12.2018
Солаватуллоҳи ва малаикатиҳи ва анбияиҳи ва русулиҳи ва хамалати ъаршиҳи ва жамиъи холқиҳи аъла саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи давоми...

1503 15:24 / 08.09.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021