1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Янги чиққан ойни кўрганда ўқиладиган дуо

15:20 / 22.11.2025 1555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил жумадус соний ойининг 1 куни 2025 йил 22 ноябр шанба кунига тўғри келмоқда. Жумадус соний ойидан сўнг иншаАллоҳ, муборак Рамазон ойига уч ой қолади. Шунинг учун ушбу ой қиш фаслига тўғри келгани, кундузлари қисқа бўлгани боис, қазо рўзаларни тутишга жуда қулай фурсат. Бу ғанимат кунлардан фойдаланиб, зиммамиздаги қарзлардан қутулиб олайлик.

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил юмни вал иймани, вас салаамати вал Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ.

Маъноси: Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта давоми...

1254 05:35 / 11.11.2025
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон сизлардан бирингиз тонг отганида . .Асбаҳна ва давоми...

3758 09:00 / 26.07.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафарда бўлсалар, эрта тонгда .Саммаъа самиъун биҳамдиллаҳи ва ҳусни давоми...

3705 14:30 / 17.05.2022
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, қазонинг давоми...

1672 07:18 / 18 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021