1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Роббим, тавбамни қабул қил!

06:40 / 23.12.2025 1327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَدْعُو يَقُولُ: رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الْهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ، رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارً،ا لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا، إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا، رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида:

«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин.

Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, кўп зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин.

Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқду ҳасадимни суғуриб олгин», дер эдилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳар бир банда кундалик ҳаётида дуч келиб турадиган вазиятларда фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи маъноларни айтиб, сўраш бор.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1410 04:24 / 01.10.2025
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда у давоми...

1408 09:48 / 30.05.2025
. . Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1216 04:12 / 30.09.2025
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг.Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

50456 14:07 / 03.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021