1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кўп нарсаларни ўзида жамлаган дуо

07:12 / 24.12.2025 1624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُومُ مِنْ مَجْلِسٍ حَتَّى يَدْعُوَ بِهَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ لِأَصْحَابِهِ: اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيبَاتِ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا، وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камдан-кам мажлисдан саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан турар эдилар:

«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин.

Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин.

Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин. Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин. Мусибатимизни динимизда қилмагин. Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин. Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жамловчи дуолари жуда кўп нарсаларни ўзига жамлагандир.

«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини...» бергин.

Яъни «Бизга Ўзингдан қўрқишнинг бизни Сенга гуноҳ қилишдан тўсадиганини бергин».

«Тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини…» бергин.

Яъни «Бизга Ўзингга қиладиган тоатимизнинг шундайини бергинки, бу тоат бизнинг жаннатингга етишимизга сабаб бўлсин».

«Қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».

Яъни «Ўзинг бизга яқийн, яъни қаттиқ ишончнинг шундайини бергинки, у ила Ўзинг бизга бу дунё мусибатларини енгил қилгин. Ўша Сен берган яқийн ила биз бу дунё мусибатларини писанд қилмайдиган ҳолга келайлик».

«Ҳаётда бардавом қилган чоғингда бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳузурлантиргин».

Яъни «Модомики Сен берган ҳаётда яшаб юрар эканмиз, бизларни кўз, қулоқ ва қувват неъматидан жудо қилмагин. Улар билан ҳузурланиб юришимизни Ўзинг таъминлагин».

«Уни биздан ворис қилгин».

«Ўша ҳолат биз ўлганимиздан кейин ҳам биздан меросхўр бўлиб қолсин. Яъни кўз, қулоқ ва қувватимиздан ажрамаган ҳолда ўлайлик».

«Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин».

Яъни «Бизга зулм қилганлардан Ўзинг ўч олгин».

«Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин».

«Биз доимо улардан ғолиб келадиган бўлайлик».

«Мусибатимизни динимизда қилмагин».

«Динимизда бизни мусибатга учратмагин. Бош мусибатимиз динимизда бўлиб қолмасин».

«Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин».

Яъни «Илмимизнинг ҳаммаси, қайғумизнинг барчаси дунёнинг орзу-ҳаваси учун бўлиб қолишидан сақлагин».

«Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».

«Унинг бизга раҳм қиладиган бўлгани яхши».

Албатта, бу маънодаги дуога барча бандалар эҳтиёжманддирлар. Ушбу дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрсак, яхши бўлади.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонингизни Фотиҳа сурасини давоми...

5917 11:39 / 23.11.2023
. .Абу Бакр розияллоҳу анҳу .Эй Аллоҳнинг Расули Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр давоми...

1073 05:40 / 12.11.2025
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам моховнинг қўлидан ушлаб, уни товоққа қўйдиларда, .Кул бисмиллаҳи сиқотан давоми...

881 10:46 / 27.08.2025
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва яна тўрт кишини таклиф қилди. давоми...

1523 04:41 / 19.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021