1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди

18:29 / 05 февраль 882 pdf Ўқиш режими + -

Қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланади. Мазкур лицензия билан банклар томонидан тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Бугунги кунда молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва халқаро исломий молия стандартларига мувофиқ янги турдаги муқобил банк хизматларини жорий этиш зарурати юзага келаётгани таъкидлаб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.

Хусусан, Қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланмоқда. Жумладан, мазкур лицензия билан банклар томонидан тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, исломий молия операцияларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Солиқ кодексига исломий молия операцияларини солиққа тортиш тартибини белгиловчи алоҳида боб киритилади. Унга асосан исломий молия фаолиятидан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадларида фоизли даромадларга тенглаштирилиб, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама ҚҚСдан озод қилинади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги вақтларда атрофимизда йўлтранспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб давоми...

2286 17:13 / 14.11.2021
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4325 11:20 / 25.10.2018
Зиёратчилар Ҳаж ибодатини хавфсиз ва қулай шароитда бажаришлари учун Саудия Арабистони ҳукумати янги қоидаларни жорий қилди. 2024 йил зиёратчилар сони ортиши давоми...

5247 13:49 / 07.11.2023
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи .Умра ва зиёрат, халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда spa.gov.sa манбасига таяниб, давоми...

1622 15:43 / 25.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021