1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

55. Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба»

12:26 / 23.03.2011 9365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи.  


Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу китобни ўқиб зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2008 йил
Ҳажми:  368 бет
Ўлчами: 84×108/32

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 97 -сонли тавсияси ила чоп этилган

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Зикр ва зокирлар фазли ҳақида.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
Исмул Аъзам
Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» жаннатнинг хазиналаридандир
Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
Намоздан кейинги жамоъий дуо
Жамоат ила дуо қилиш
Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
Хулоса. Зикрнинг фойда ва самаралари
Зикрнинг сийғалари
Зокирнинг одоблари
Дуо ҳақида. Дуонинг фазли
Дуо одоблари
Мақбул дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
Жамловчи дуолар
Паноҳ сўраш калималари ҳақида
Махсус дуолар ҳақида. Мушкули борнинг дуоси
Сафар ва ундан қайтиш дуоси
Видолашув дуоси
Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
Мажлисдан туриш дуоси
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
Ёмғир, шамол ва момақалдирокдаги дуо
Ҳилолни кўргандаги дуо
Мева нишонасини кўргандаги дуо
Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо.
Қарзни узиш дуоси
Балога учраганни кўргандаги дуо
Беморнинг дуоси
Бозорга киришдаги дуо
Ёд олиш дуоси
Дуонинг одоблари
Набий алайҳиссаломга саловот
Истиғфор ва тавба ҳақида
Тавба ва унинг фазли
Тавбанинг вақти
Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
Тавбанинг ҳақиқати
Тавба умр бўйи
Тавба қиссалари
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси.
Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
Маҳзунлик сафари
Куфада
Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминнинг меърожи муфассал намоз китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз китоби деб давоми...

9767 11:46 / 24.03.2014
Мусталаҳул ҳадис китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мусталаҳул ҳадис, деб номланган китоблари тез кунда нашр этилади. давоми...

4062 12:31 / 23.03.2011
Дин насиҳатдирШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Дин ndash насиҳатдир, деб номланган китоблари савдога чиқарилди.Ушбу китобда сўнгги йилларда давоми...

4026 18:29 / 22.03.2011
Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан давоми...

1782 10:34 / 26.10.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021