1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай йўл тутган маъқул?

14:29 / 24.05.2016 4420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, ҳам эрини, ҳам қайнотасини сеҳрлаб олган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, факат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳамманинг боши қотган... Шайх ҳазратлари, шу муаммонинг ечимини топишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши маълум ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам олийроқ ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сан-манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди. Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқидилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин чиқарилган ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар. Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилган ҳолда ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

4562 09:05 / 30.10.2017
СаволХурматли Шайх ҳазратлари менинг саволим куйдагича хаммамизга одатий хол бўлиб қолган тирнок олишдан олдин хуллаб кейин олиш керак бўлмаса тухматга қолади давоми...

13310 09:25 / 04.12.2017
СаволСадақа ёки хадяни телефон рақамга юборса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6351 08:40 / 28.10.2017
Жума кунлари намоз ўқиш учун масжидга борар эканмиз, масжидга кириб олиш катта матонатни талаб этади. Чунки, масжид атрофини ўраб олган тиланчи лўлилар ўтишга йўл давоми...

3359 20:46 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021