1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бунда нима бўлади?

14:30 / 24.04.2016 3945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлар кўча-кўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).

Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо қасд қилмаган ҳолда туйқус назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, бунда дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарт. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Биринчи назар номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан деб бўлмайди, буниси қасддан қилинган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.

Ушбу таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш, эркак ва аёлни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келган. Ислом шариатининг ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум 1. Қайнотани қайнакани олдилариди келин юз ва икки кафтдан ташқари хамма жойи ёпиқ бўлиши керакми 2. Кайнота келинни тўй куни пешонаси ёки давоми...

8708 09:00 / 14.04.2018
Ассалому алайкум Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб давоми...

3668 13:10 / 17.07.2019
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва давоми...

6443 09:25 / 23.01.2018
1. Менинг бир холам масиҳий бўлганлиги тўғрисида илгари ҳам айтгандим. Холам Қуръонда ҳам Ийсо алайҳиссаломни Каломуллоҳ, Руҳуллоҳ деб айтилган, яъни Худо Ўз давоми...

3618 16:13 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021