1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гўдак фарзандидан айрилганлар жаннатийми?

21:01 / 24.04.2016 4329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, ота-онаси учун Аллоҳдан шафоат тилаб, жаннат эшиги ёнида уларни кутиб турар экан, деб эшитдим. Шу гапда асос борми?

ЖАВОБ: Фарзандлари чақалоқлигида ўлиб кетган ота-оналар учун дўзах ўти ҳаромлиги, улар албатта жаннатга тушишлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шулардан айримларини келтирамиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта боласи вафот этса, бу Аллоҳ таолонинг иродаси деб сабр қилса, ана шу сабри учун Аллоҳдан савоб умидида бўлса, у албатта жаннатга киради", деганларида биз: "Эй Расулуллоҳ, агар унинг иккита боласи ўлиб, шунга сабр қилган бўлса-чи?" деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита бўлса ҳам", дедилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон кишининг учта фарзанди ўлган бўлса, дўзах ўти унга тегмайди", дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассаламу Алайкум муҳтарам шайҳ ҳазратлари ва ушбу сайт ҳодимлари. Қилаётган улуғ ишингиздан Аллоҳнинг ўзи сиздан рози бўлсин. Ишонч ҳосил қилишим учун давоми...

4684 03:02 / 08.06.2017
Айрим танишларимнинг айтишича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пижама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиш мумкин эмас экан. давоми...

6123 15:27 / 24.04.2016
САВОЛ Агар Аллоҳга ишонувчи отаонанинг қиз фарзанди Аллоҳ буюргандек сатрланишни истаса, яъни фақат юзи ва икки қўлининг билагидан очиқ бўлишини ҳоҳлаб Шундай давоми...

3830 16:00 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Биз ҳозирда хорижий давлатда истиқомат қиламиз. Ўтган йили закот ҳисобини рамазон ойидан кeйин, Август ойида чиқарган эдим. Шу йилдан бошлаб давоми...

5601 22:54 / 20.05.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021