1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Набий ва расул орасидаги фарқ

21:04 / 25.04.2016 24395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассaлому aлaйкум шaйх ҳaзрaтлaри! Сизгa бир сaволим бор эди: Рaсул билaн Нaбийнинг фaрқи нимaдa? Шуни тушунтириб бeрсaнгиз. Жaвоб учун олдиндaн рaҳмaт.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.  

 Набий ва расул орасидаги фарқ.

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:

1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.

Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.

2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда: 

«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган. 

«Расулларимиз Уларни вафот эттирди», (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган. 

3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».

Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади. 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.

Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволКеча бир биродаримиз билан бирмасалада иҳтилофга бордик. У киши йўллардаги йўл ҳаракат белгиларини нотўғри қўйилганини шу соҳада ишлайдилар, емишки, айрим давоми...

5684 13:30 / 12.12.2017
СаволАссалому алайкум Олдинги саволимга жавоб олдим лекин хўжайним Қуръони Карим китобини ушлаб, қайтиб ичмасликни ваъда берган эди. Ҳозирда озгина ичдим деб давоми...

7321 17:31 / 09.03.2023
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ Шайх ҳазратлари Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам давоми...

3598 20:23 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Маълумки, бизнинг мазҳабда намозда зам сурадан олдин .бисмиллаҳ, айтилмайди. Агар намозхон иккита сурани зам давоми...

5859 08:15 / 21.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021