1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қибла нотўғри экан

21:40 / 25.04.2016 5058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳурматли Устоз шаҳримиздаги масжидларнинг қибла девори спутникдан олинган суратларга кўра текшириб кўрдик қиблага юзланганлиги тўғри келмаяпти. Шу ҳолатда қандай иш тутиш керак. Жавобингиз учун олдиндан рахмат

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Қибла» луғатда қаршида, рўбарўда турган нарса, дегани.
Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг юзланадиган томони бўлгани учун қибла, дейилади.
Намозни қиблага қараб ўқиш шартлигининг далили:
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:
«Ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг», деган (150-оят).
Намоз фарз бўлганидан кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар Каъбага қараб намоз ўқиганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг, Байтул Мақдис томонга қараб намоз ўқишни бошлаганлар. Қибла ўша томон бўлган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи Мунавварага келишлари Робиъул Аввал ойида бўлган. Қибланинг Каъба томон бурилиши эса, иккинчи ҳижрий йилнинг Ражаб ойи яримида бўлган. Шу икки муддат ичида Байтул Мақдис қибла бўлиб турган. Сўнг Каъба қибла бўлган.
Демак, Каъбага қараб ўқилмаса, намоз, намоз бўлмайди.
Имом Абу Довуд ривоят қиладилар:
«Бир яҳудий Абул Олия билан қибла ҳақида тортишиб қолди. Бас, Абул Олия:
«Мусо харсанг тош олдида намоз ўқирди ва байтул ҳаромга юзланар эди», деди.
«Сен билан менинг орамизда (ҳукм қилувчи) Солиҳнинг масжиди», деди яҳудий.
«Мен Солиҳнинг масжидида намоз ўқиганман. Унинг қибласи Каъбага қараган», деди Абул Олия.
Абул Олия Зулқарнайннинг масжидида ҳам намоз ўқигани ва унинг қибласи ҳам Каъбага қараганлиги хабарини берди».
Камина ходимингизнинг ўн етти йил роҳиб бўлиб, кейин мусулмон бўлган бир дўсти насороларнинг Қудусдаги бош ибодатхонасининг қибласи ҳам Каъбага қарагани ҳақида хабарини берган.
Фуқаҳолар намознинг тўғри бўлиши учун қиблага юзланиш шарт эканига иттифоқ қилганлар.
Хавф ва улов устида нафл намоз ўқиш будан мустасно. Яъни, душман, йиртқич ҳайвон хавфи таҳдид солиб турганда ва улов устида кетаётган шахс нафл намоз ўқимоқчи бўлса, қиблага қарамай намоз ўқиса жоиз.
Шу билан бирга, қиблага юзланишга қудрат ҳам бўлиши лозим. Боғлаб қўйилган ёки бемор одам ўзини ечиб юборадиган ёки қиблага юзлантириб қўядиган шахсни топмаса, қиблага юзланмай намоз ўқиса бўлади.
Ким Каъбани кўриб турса, унга Каъбанинг ўзига юзланиши фарз. Каъбани кўра олмайдиган одам унинг томонига юзланса бўлди. Намозхон бадани ва назари билан Каъбага юзланади.
Сунъий йўлдош орқали олинган сувратлар аввал бўлмаган. Уламолар қибланинг аниқлаш бўйича ўзига хос услублар ила иш кўрганлар. Албатта, қиблага юзланган одамнинг олдидан хаёлда тортилган чизиқ Каъбага бориб тақалиши шарт эмас. Оятда қибланинг ўзига юзланиш шарт дейилган эмас «юзингни Масжидул Ҳаром томон бур» дейилган. Бас, эски масжидларда уламолар айтган услубда қибла аинқланган бўлса, кифоя. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми Яъни ундан шифо кутади, давоми...

5089 06:10 / 11.09.2018
Ассалому алайкум Отаонани қўлини ва Қуръони Каримни ҳурмат юзасидан ўпиб пешонасига суртса жоизми Жавоб учун олдиндан раҳмат.quotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Жоиз. Валлоҳу аълам

3017 08:39 / 21.12.2018
Ассалому алайкум Бозорда товар, яъни метрли мато сотаман. Бизга матолар рулон бўлиб келади, лекин шу рулон ичидан ноқис, йиртиқ ва шу каби камчиликлари билан давоми...

3015 10:19 / 04.03.2019
16савол .Агар Қуръоний ҳукмлар комил бўлса, унда замонавий ҳукмларни ким чиқаряпти, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока давоми...

3235 09:24 / 19.02.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021