1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади

21:45 / 25.04.2016 3483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому Алайкум, Шайх ҳазратлари, бир яқин танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади. Унга бу иши ҳаром эканини қанча тушунтиришга уринмай, ҳеч иложиси бўлмади. Қандай йўл тутишни билмай қолдим?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Молиявий олди-бердиларда икки тарафнинг розилиги билан бирга муомалага қўйилган нарса ҳам ҳалол бўлиши керак. У одамнинг қилаётган иши порахўрлик доирасига киради. Бу иш эса ҳаромдир.
Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анъҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилишган.
Ушбу ҳаром ишни қилгани учун Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам икковини ҳам лаънатламоқдалар. У зотнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сҳраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. Бошқа бир ривоятда, порага воситачи бўлганни ҳам, дейилган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат давоми...

4249 16:18 / 27.04.2016
СаволҚизимни либослар дизайни тўгарагига олиб бораётган эдим. У ерда 1 бўлиб одам гавдасининг калла, қўл, оёкларини хар хил кўринишини чизишни ўргатар экан, лекин давоми...

6527 08:10 / 11.02.2018
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли зикр аҳли. Сизларнинг вақтингизни кўп олмаслик учун 3 та саволни бир қилиб йўлламоқдаман. Сайтдан қидирдим, лекин тўлиқ жавоб давоми...

16417 17:15 / 03.07.2017
Ассалому алайкум.Аёл киши атир сепиб кўчага чиқса, жунубликдан поклангандек ғусл қилмагунча ибодатлари, намозлари қабул бўлмайди деган маънода хадис бор деб давоми...

5299 17:47 / 11.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021