1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса

19:56 / 26.04.2016 4381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.
Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик.
«Шарҳи Виқоя»нинг ҳошиясида Абдулҳай Лакнавий ушбу мавзудаги ҳадислар заиф деган эканлар.
Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.
Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади).
Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».
Тўртовлари ривоят қилган.
Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар.
Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади.
Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум мухтарам Устоз Устоз бир биродаримиз бир масалада икки кишига савол берган экан, икки хил жавоб эшитибди, шунинг учун тўғри жавобни билиш давоми...

6242 10:58 / 06.06.2017
Ассалому алайкум Хурматли устозлар, мен ўсмирлик пайтимдан бери савдо билан шуғилланаман. Харидорлар бази пайтлари сотиб олган нарсаларини унутиб қолдириб давоми...

4255 06:10 / 16.09.2018
СаволАссалому алайкум Устозлар мен Аллоҳ таоланинг инояти билан ҳозирги ойда қазо рўзларимни тутаяпман. Мен то рамазон рўзаси бошлангунча тутишни ният давоми...

18298 16:55 / 27.04.2017
Ассалому Алайкум Шайх ХазратлариМен яқинда намоз ўқишни бошладим, шу сабабли ибодатда бир саволим бор эди. Яқинда мен Имом Бухорийнинг Саҳиҳ ҳадисларини ўқиб бир давоми...

5028 21:05 / 25.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021