1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

чап қўлда чой қуйиб ичиш мумкинми?

19:57 / 26.04.2016 6517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шайх ҳазратлари, чап қўлда чой қуйиб ичиш мумкинми? Бу борада домлалардан ҳам сўрадик. Бир домла мумкин, яна бир домла мумкинмас деди. Бу ҳақда нима дейсиз? Биз қайси бирига ишонайлик?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу гап диний саводи йўқ бўла туриб билимдонликни даъво қиладиганлардан чиққан. Ҳадисларда чап қўл ила таом ейиш ман қилинган. Аммо чап қўл ила чойни пиёлага қуйиш ман қилинмаган. Пиёлани ўнг қўлда ушлаб тургандан кейин чойнакни чап қўлда ушлашдан бошқа иложи қолмайди.
Бу қийшиқ фалсафанинг соҳиблари шунинг учун пиёлани ерга қўйиб туриб унга чой қуйишади. Аслида эса улар айтаётган гапнинг шариатга алоқаси йўқ. Улар чап қўл билан чой қуйса макруҳ бўлиб қолади, бу иш мумкин эмас, дейишади.
Олимларимиздан бирлари ўша ўзича ҳукм чиқариб, чойни чап қўл билан қуйиб бўлмайди дейдиганлардан бири билан ўтирган экан. Олдиларига ош келтирилибди. Гўштни тўрға, депти олим. Ҳалиги одам ўнг қўли билан пичоқни, чап қўли билан гўштни ушлаб тўрғай бошлабди. Шунда олим, гўштни чап қўл билан ушлаб расво қилдинг-ку! депти. Ҳалиги одам ўзига келибди. Шунчадан бери чойни ўнг қўл билан қуймаса бўлмайди, деган сафсатаси беҳуда эканини тушунибди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар тажвид қоидаларини билса, устозсиз қуръонни ўқиш мумкинмиҚандай қилиб тажвид қоидаларини билиб олди, гап шу ерда. Тажвид қоидаларини устоздан ўрганилади, давоми...

4387 20:55 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бирортадан эшитсам ёки китоблардан шу гапларни мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир давоми...

4229 14:27 / 24.04.2016
Қуръон нима сабабдан арабларга туширилганБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аввало, Қуръон арабларга туширилган, деган гап мутлақо нотўғри. Қуръони Карим Аллоҳ давоми...

4994 21:05 / 24.04.2016
Мени бир нарса қийнаяпти. Ўз қиладиган ишим учун ойлик маош оламан. Баъзида .қўшимча, ҳақ ҳам бўлиб туради, яъни бажарган ишимга пул сўрамасам ҳам кўпинча бериб давоми...

4005 18:39 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021