1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Икки ракъатли фарз намозини ўқиш тартиби

16:01 / 01.07.2017 5213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг (Мўминнинг меърожи китоблари 102-бет икки ракъатли фарз намозини ўқиш тартиби мавзусидан иқтибос келтираман). “Сўнгра аввал тиккадан бошлаб, ўнг томондагиларни ва фаришталарни ният қилиб ўнг тарафга, кейин тиккадан бошлаб чап томондагилар ва фаришталарни ният қилиб чап тарафга салом беради, шу билан икки ракъатли намоз якунланади“.

1-савол. Илтимос шу келтирган иқтибосимни кенгроқ тушунтириб берсангиз.

2-савол. Баъзи биродарларимиз намознинг аввалига, яъни намозга киришга ният қилинади, тамом бошқа ният қилинмайди, яъни салом беришдан олдин ният қилинмайди дейишяпти. Уларга қанча тушунтирсам ҳам тушунишни хоҳлашмади.

3-савол. Мен ҳар намозга икки тарафимга салом беришдан олдин юқорида келтирилган иқтибосдаги ният сўзларини махфий тарзда ичимга қалб билан тилимни қимирлатмай айтаман. Тўғри қилаяпманми?


Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! Ниятдан мурод қалбга келтиришдир. Сиз тўғри қилаяпсиз. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/38379

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза давоми...

18193 15:57 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савдогарман, эркаклар кийимларини сотамиз, айби бўлмаган нарсани қайтариб олишимиз шартми ё шарт давоми...

4834 10:30 / 26.08.2017
Ассалому алайкум Масжидимизда ёш қори имомли қилади, шу хуфтон намозида хатм қилади. Биз ёд олмаган суралардан ўқиганида бир хил воқт тутилиб қолишади. Ясин давоми...

2939 08:38 / 20.12.2018
СаволАссалому алайкум Қибла томонга оёқни узатиб ухлаш мумкинми Ёки қандай ҳолларда мумкин ёки мумкин эмасЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум давоми...

5820 12:15 / 11.09.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021