1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қарздор қарзини бермаса, қандай йўл тутилади?

17:46 / 16.07.2017 18179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Танишим қарз олган эди. Мана уч йил бўлди. Бир ойда бир маротаба қўнғироқ қиламан. “Қайтараман”, дейди. Ваъда беради, ўзини олиб қочмайди. Ночор инсон эмас: оиласи, уй-жойи, иши, яхши машинаси бор. Мендан яхши яшайди. Оғирроқ бўлишга ҳаракат қиляпман, аммо сабрим тугаяпти. Куч ишлатай десам, қонунга тўғри келмайди. Нима қилсам экан?”

Дин нуқтаи назаридан: 

Ҳозирги замонда айрим инсонлар олинган қарзни бутунлай ёки қисман қайтармасликнинг масъулиятини сезишмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларни ўқиган киши қарзни қайтариш қанчалик муҳим иш эканини тушуниб етар.

“Кимки қарз олиб уни қайтариш ҳақида ўйламаса, Аллоҳ хузурига ўғри бўлиб боради” (Ибн Можа ривояти).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари қарз олишда ниҳоятда эҳтиёт бўлганлар, қарз олишларига тўғри келиб қолганда ҳам ўрнига бирон бир нарсани гаровга қўйиб, кейин олар эдилар.  Бу ҳақида Имом Бухорий келтирган ҳадисда айтилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан қарзга озиқ-овқат олдилар ва эвазига темир зирхларини қолдирганлар” ("Фатҳул Борий" 5/53). Яна бир ҳадисда: “Шаҳидларнинг қарзларидан бошқа барча гуноҳлари кечирилади” ("Саҳиҳул Муслим", 3498-ҳадис).

Эътибор беринг, ҳатто шаҳидларнинг ҳам қарзи кечирилмас экан. Албатта, қарз расмийлаштирилган бўлса, муаммо ҳам бўлмайди, суд орқали уни қайтариб олиш мумкин. Ислом динида қарзни гувоҳлар билан расмийлаштириш маъқулланади. Дин тарқалишининг илк босқичларида бу мажбурий эди. Кейинчалик шундай муаммолар юзага келмаслиги учун қарзни расмийлаштиринг, яхшиси, гаровга бирон бир нарса қолдиришни талаб қилинг. Гаровга нарса қолдириш ҳам шариатимизда рухсат этилган. Қарз расмийлаштирилмаган ҳолда қарздорнинг виждонига умид қилишдан ўзга чора йўқ. Қарздорга ота-онаси ёки яқинлари орқали таъсир ўтказиб кўриш ҳам мумкин. Фарзандларига, яқинларига тушунтиришларини илтимос қилинг. Шариатда қарздор имкони бўла туриб қарзни қайтармаса, шу қарз қийматига тенг бирон бир мулкини мусодара қилишга рухсат берилган. Аммо қарздор имкони йўқлигидан қарзини беролмаётган бўлса, мол-мулкини мусодара қилиш мумкин эмас. Барчаси қонундан четлашмаган холда бажарилиши лозим. Ҳуқуқингиздан фойдаланишингиз мумкин, албатта, натижаси ёмон ҳолатлар юзага келмайдиган бўлса. Мисол учун ўғриликда айблов каби.

Психология нуқтаи назаридан: 

Сиз дуч келган муаоммо билан янглишмасам, ҳар ўнинчи инсон тўқнашади. Гап шундаки, кўпчилик қарздор инсон қарзини маълум бир сабабларга кўра қайтармаслигидан ноқулай аҳволга тушиб қоладилар. Қизиғи шундаки, аслида қарздор инсон ноқулайлик сезиши керак. Ажабланарлики, қарздор инсон ўзини шундай тутадики, ноқулайликни у эмас, қарз берувчи шахс сеза бошлайди. Сабаби, бу ерда қарз берувчининг руҳиятига масъулият ва айбдорлик ҳиссини шакллантириш орқали таъсир ўтказилади. Бундай ҳолатларда қарздорлар ўзларини худди қарз берувчи уларни тинч қўймай, пулини талаб қилаётгандек тутадилар. Натижада қарз берувчи пулини олишидан умид қилмай ёки бу пуллар муносабатларини бузишига арзимайди, деб ҳисоблаб, аста-секин қарздорни тинч қўяди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо давоми...

4409 11:00 / 08.01.2022
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларининг яна бири бидъат ҳисобланади..Бидъат, сўзи луғатда .бир нарсани янгитдан пайдо қилиш, деган маънони давоми...

6963 20:24 / 03.07.2017
Китоб ўқимай, бирор кишида илм олмай фақат домлаларни зиёрат қилиб, суратга тушиб, кўнглини хушнуд қилиб юриш билан иш битмайди. Имкон даражасида илм олишга, илмда давоми...

3977 09:36 / 12.02.2024
15581603 йиллар орасида қарийб 45 йил давомида Англия ва Ирландия қироличаси бўлган Елизавета I ҳақида қизиқ маълумотлар бор экан. Ушбу маълумот рус тилидаги давоми...

2525 11:32 / 05.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021