1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқулари

19:28 / 01.12.2017 4265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2696. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб:

«У зотга ваҳий қилинишидан олдин уч нафар келди. У зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси:

«У буларнинг қайси бири?» деди. Ўрталари:

«У буларнинг энг яхшисидир», деди. Охиргилари:

«Буларнинг энг яхшисини олингиз», деди. 

(Воқеа) шундай бўлган эди. Кейин у зот уларни то бошқа бир кечада, қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалб­лари ухламайди. Бас, Жибрийл у зотни олиб, сўнгра бирга осмонга чиқиб кетди», деди». 

Шарҳ: Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бош­қа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта – Жибрийл, Микоил ва Исрофил алайҳиссаломлар келдилар. Шунда Жибрийл алайҳиссалом:

«У буларнинг қайси бири?» деди».

Яъни «Муҳаммад бу ухлаб ётганларнинг қайси бири?» Бу саволга Микоил алайҳиссалом:

«У буларнинг энг яхшисидир», деб жавоб бердилар. 

Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алайҳиссалом:

«Буларнинг энг яхшисини олингиз», деди».

Бундан Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари тушунилади.

Аммо у зотга ваҳий тушганидан кейин исро кечасида Жибрийл алайҳиссалом келганларини билганлар. Чунки

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча пайғамбарларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалб­лари ухламайди».

Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тай­ёр туришлари керак.

 

2697. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим.

«Кўзим ухлайди. Қалбим эса ухламайди», дедилар».

Иккисини Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  (ҳадис ва ҳаёт киТОБИДАН)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Сизга ваҳий қандай келади, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ давоми...

5742 21:11 / 15.12.2017
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларининг ўзи биз учун буюк намуна. Аввало, У зот алайҳиссалом биз каби оддий инсон бўлганлар ва буни ҳаммага эълон давоми...

3484 19:05 / 05.11.2019
Бизга оламларга раҳмат ва инсоният учун гўзал ўрнак қилиб Расул юборган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинОламларга раҳмат бўлган, башарият учун энг олий давоми...

4587 10:33 / 11.12.2017
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Сартарошнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб давоми...

1973 12:47 / 09.10.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021