1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари

19:19 / 01.12.2017 4236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2692. «Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми?» дейилди. 

«Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришар эди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишарди. Кулар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар», деди».

Муслим ривоят қилган.

 

2693. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз зот эдилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

 

2694. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солсанг, кўзларига сурма суртилганми, дер эдинг. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».

Шарҳ: Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртилганга ўхшаб кўринар эди.

 

2695. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли буюк бўлди, Фурқон сураси, 61оят ушбу оятни тунда Мир Араб мадрсасаси ётоқхонасида давоми...

3420 09:25 / 18.09.2024
2729. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийдан биринчи бошланган нарса уйқудаги ҳақ туш бўлди. У зот қандай туш давоми...

5729 21:16 / 15.12.2017
Янги дарсимизни бошлашдан олдин сизларни ва ўзимни яна бир бора Аллоҳ таоло эҳтиром кўрсатиб бизларга берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлид давоми...

13129 13:34 / 04.12.2017
162Абу Толиб Маккага, жуда шошиб қайтарди,Набирага бир сўзни , қайта қайта айтарди,Посбонингман санинг деб, кўнглин хушнуд этарди,Боболари бир сабаб, асли давоми...

4036 10:58 / 05.12.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021