1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Зоҳидлар ва орифлар мадҳ қилинсалар

17:01 / 06.05.2018 4362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар. Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари учун ёзиладилар.

Зоҳидлар – талаб асосида Хожалари билан ёлғиз қолиш ва саломат бўлиш учун зоҳирда халойиқнинг вужудидан қочувчилар.

Аллоҳдан ўзга барча нарсадан юз ўгирган киши комил зоҳиддир. Зоҳидликнинг энг олий мақоми Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун қилинган зоҳидликдир.

Орифлар – Аллоҳ таолонинг тавҳидида, Аллоҳ таолога ишончда, Аллоҳ таолога таваккул қилишда ва ишларни Аллоҳ таолога топширишда иродаси Аллоҳ таолонинг иродасига фоний бўлиш даражасига етган шахслар.

Албатта, зоҳидларнинг мартабаси орифларникидан паст бўлади. Шунинг учун «Ҳар бир ориф зоҳиддир, ҳар бир зоҳид ориф эмасдир», дейилади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу ҳикматидаги зоҳидлар орифлик даражасига етмаган, аммо зоҳидликлари собит ва доимий бўлган зотлардир. Ана ўша зоҳидлик мартабасидаги кишиларни бошқалар мақтаса, улар қай ҳолга тушишлари ушбу ҳикматда қуйидагича ифодаланмоқда.

«Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар»

Улар халқнинг мақтови ўзларининг ғурурга кетишларига сабаб бўлиши мумкинлигидан беҳаловат бўладилар. Шунинг учун ҳам зоҳидлар халқнинг ўзлари ҳақидаги мақтовини қабул қилмайдилар. Улар халойиқнинг мадҳини рад этиб, танқидини қабул қиладилар. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ноўрин мадҳни қоралаганлар.

«Бир киши келибУсмон розияллоҳу анҳуни юзларига мақтадиМиқдод ибн Асвад тупроқ олиб, унинг юзига сочди ва:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон маддоҳларга йўлиқсангиз, уларнинг юзига тупроқ сочинг», деган эдилар», деди».

Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва:

«Ўша одамни ҳалок қилдиларинг (ёки «белини уздиларинг)» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бу борада орифларнинг ҳоли зоҳидларнинг ҳолидан тамоман бошқача бўлади.

«Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари учун ёзиладилар».

Чунки орифларнинг даражаси юқори бўлади. Улар халқ билан иши бўлмайдиган зотлардир. Улар ўзларини ҳам унутиб, ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзини кўрадиган, барча нарсанинг ёлғиз У Зотнинг Ўзидан бўлишига ўта мустаҳкам ишонч ҳосил қилган зотлардир. Шунинг учун ўзлари ҳақидаги одамлардан эшитган мақтовларни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидан деб қабул қиладилар ва мазкур мақтовдан мамнун бўладилар.

Аллоҳ таоло барчамизга зоҳидлардан бўлиб, мадҳ қилинса, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлгани учун сиқиладиганлардан бўлишимизни насиб қилсин! Аллоҳ таолонинг ёрдамида орифлар қаторига қўшилиб, мадҳ қилинса, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлгани учун ёзиладиганлардан бўлишимизни насиб этсин!

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қалбни поклашдан ғофил ҳолда соф Ислом бутун гуноҳлардан фориғ қилади деб тушуниш ақлданми Исломни лозим тутган мусулмон кишининг аъзолари кичик гуноҳларни давоми...

6996 16:42 / 05.09.2017
Ичкарига беркитилган сирлар ташқарида кўриниш ила ошкор бўладир.Яъни қалбларга беркитилган асрорлар ташқи аъзолардаги аломатларда кўринади. Ҳар бир инсоннинг давоми...

5104 21:06 / 22.08.2017
Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўптўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. давоми...

4915 13:51 / 02.03.2018
Ўтган ҳафта сизларга муҳим бир масала ndash қалбнинг дунёга муҳаббат қўйиши ва бунинг оқибатида пайдо бўладиган ҳалокатли асоратлар ҳақида гапириб берган эдим. Ва давоми...

4927 16:42 / 02.12.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021