1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Садақанинг фазли (6-тавсия)

17:00 / 08.04.2016 5528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Садақанинг фазли  (6-тавсия)

 

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй Каъб ибн Ужра! Ҳаром мол билан ўсган гўшт ҳам, қон ҳам жаннатга кирмайди. У дўзахга лойиқ. Эй Каъб ибн Ужра, одамлар (манзилларидан) эрталаб чиқиб кетадилар, кимдир жонини (дўзахдан) озод қилиш ҳаракатида бўлиб, уни озод қилади. Кимдир уни кишанлаб қўяди. Эй Каъб ибн Ужра, намоз (Аллоҳга) қурбатдир. Рўза (маъсиятлардан) қалқондир. Садақа гуноҳларни худди силлиқ тошни устида сирпанган муздек (осонлик билан) ўчиради».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

 

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Каъб ибн Ужра, ҳаром мол билан ўсган гўшт ҳам, қон ҳам жаннатга кирмайди. У дўзахга лойиқ», деган сўзлари ҳаром йўл билан топилган мол билан озуқаланган одам жаннатга кирмайди, у жаҳаннамга лойиқдир, деганидир.

 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим...  Сўнгра у зот – яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам – «Сени яхшилик эшикларига йўллаб қўяйми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Рўза қалқондир. Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

 

Табароний «Муъжамул кабир»да ва Байҳақийлар Уқба ибн Омирдан ривоят қилишган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади», деганлар». 

 

Маймуна бинт Саъд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга садақа ҳақида фатво беринг», дедим. У зот: «У (садақа) Аллоҳ азза ва жалланинг важҳини истаб, савоб умидида қилган одам учун жўзахдан парда бўлади», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Ҳаром йўл билан топилган молни еган одам жаннатга кирмайди, у жаҳаннамга лойиқ бўлади;

2. Кимдир жонини дўзахдан озод қилиш пайидан бўлади, кимдир гуноҳ-маъсиятларга ботиб, жонини  кишанлаб қўяди;

3. Намоз – Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишдир;

4. Қалқон жангчини қилич ва найза тиғларидан асрагандек, рўза ҳам рўзадорни маъсият, шаҳват ва ҳаром-харишдан асрайди;

5. Сув оловни ўчирганидек, садақа ҳам гуноҳларни ўчиради;

6. Киши ҳаётлик чоғида садақа бериб юрса, ўша садақа қабрнинг иссиғини сўндириб туради;

7. Аллоҳ розилиги учун, савоб умидида қилинган садақа дўзахдан парда бўлади.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимРАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИВАСАЛЛАМНИНГ ВАСИЯТЛАРИ .Лаа илаҳа иллаллоҳ,нинг фазли 1тавсия Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

17284 16:59 / 08.04.2016
. . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга .Қачон витр ўқийсан, дедилар. .Кечанинг давоми...

1613 19:00 / 08.10.2025
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг фақатгина шаръий ҳукмга тегишлисини Суннат деб, бошқаларини Суннат демаслик саҳобаи давоми...

5915 16:52 / 08.04.2016
.Қиёмат соати қачон бўлади, деган саволга бирданбир тўғри жавоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда берган жавобларидир. Бу жавоб давоми...

7104 14:40 / 26.07.2019