Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Витр намозининг вақти | Ҳадис дарслари (349-дарс)

19:00 / 08.10.2025 1612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِأَبِي بَكْرٍ: مَتَى تُوتِرُ؟ قَالَ: أُوتِرُ مِنْ أَوَّلِ اللَّيْلِ، وَقَالَ لِعُمَرَ: مَتَى تُوتِرُ؟ قَالَ: أُوتِرُ آخِرَ اللَّيْلِ، فَقَالَ لِأَبِي بَكْرٍ: أَخَذَ هَذَا بِالْحَزْمِ، وَقَالَ لِعُمَرَ: أَخَذَ هَذَا بِالْقُوَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга: «Қачон витр ўқийсан?» дедилар.

«Кечанинг аввалида ўқийман», деди у. У зот Умарга:

«Қачон витр ўқийсан?» дедилар.

«Кечанинг охирида ўқийман», деди у. Бас, у зот Абу Бакрга:

«Бу эҳтиёт тарафини олибди», дедилар. Ва Умарга:

«Бу қувват тарафини олибди», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳа, ким қувват тарафини оладиган бўлса, витрни кечанинг охирида ўқийди. Ким эҳтиёт тарафини оладиган бўлса, уни кечанинг аввалида ўқийди.

عَنْ طَلْقِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا وِتْرَانِ فِي لَيْلَةٍ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Толқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир кечада икки витр бўлмас», деганларини эшитдим».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, бир кечада фақат бир марта витр намози ўқиш лозим. Ҳанафий мазҳаби «Витр намозининг вақти Хуфтон намози вақтидир», деганлар. Шу билан бирга, аввалги ўтган ҳадисларда ҳам айтилганидек, витр намози кишининг ётишдан олдин ўқийдиган намози бўлиши, агар кечаси туришига ишончи бўлмаса, уни ўқиб ётиши кераклиги таъкидланган.

عَنْ طَلْقِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا وِتْرَانِ فِي لَيْلَةٍ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Толқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир кечада икки витр бўлмас», деганларини эшитдим».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, бир кечада фақат бир марта витр намози ўқиш лозим. Ҳанафий мазҳаби «Витр намозининг вақти хуфтон намози вақтидир», деганлар. Шу билан бирга витр намози кишининг ётишдан олдин ўқийдиган намози бўлиши, агар кечаси туришига ишончи бўлмаса, уни ўқиб ётиши кераклиги таъкидланган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Анас розияллоҳу анҳудан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кавушлари билан намоз ўқирмидилар, деб сўралди. .Ҳа,, дедилар,. Бешовларидан фақат Абу давоми...

2809 19:00 / 19.09.2024
. Уқба ибн Омир алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби давоми...

1755 19:00 / 04.06.2025
. . Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Биримизнинг кийимига ҳайзнинг давоми...

2744 19:00 / 17.07.2024
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4601 19:00 / 31.08.2022