1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

3-боб. Отага яхшилик қилиш

16:42 / 10.10.2018 3667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

5 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبَاكَ».

 

5. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейишди.

«Онангга», дедилар.

«Сўнгра кимга?» деди.

«Онангга», дедилар.

«Сўнгра кимга?» деди.

«Онангга», дедилар.

«Сўнгра кимга?» деди.

«Отангга», дедилар».

Шарҳ: Демак, онага яхшилик қилгандан кейин боланинг яхшилигига иккинчи ўриндаги ҳақдор инсон ота бўлар экан. Бу ҳақда сал юқорида батафсил гапириб ўтдик.

 

6 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَتَى رَجُلٌ نَبِيَّ اللهِ r فَقَالَ: مَا تَأْمُرُنِي؟ قَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ الرَّابِعَةَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ الْخَامِسَةَ، فَقَالَ: «بِرَّ أَبَاكَ».

 

6. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Бир одам Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Мени нимага буюрасиз?» деди.

«Онангга яхшилик қил», дедилар.

У саволини қайтарди.

«Онангга яхшилик қил», дедилар.

У саволини яна қайтарди.

«Онангга яхшилик қил», дедилар.

У саволини тўртинчи марта қайтарди.

«Онангга яхшилик қил», дедилар.

У бешинчи марта қайтарганида:

«Отангга яхшилик қил», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадисдан ҳам ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг бурчи эканини тушуниб оламиз.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3 ., ., ., . ,.3. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, дедилар..Кимга яхшилик давоми...

5399 11:00 / 07.10.2018
. ,. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мамлуклар ҳақида уларга яхшилик қилишни тавсия қилиб .Ўзингиз еган давоми...

1934 11:00 / 21.11.2020
71. Ибн Умардан ривоят қилинади.Умар сияро ҳуллани кўриб қолиб .Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сотиб олсангиз, жума кунлари, вақтлар келганда киярдингиз,, деди..Эй Умар, давоми...

2586 20:10 / 23.04.2019
Саҳл ибн Ҳанзолийядан ривоят қилинади.У бефарзанд эди ва .Исломда эканимда бир болам чала туғилиб яшамаса, бунга савоб умидида сабр қилишим мен учун дунё ва ундаги давоми...

4059 18:01 / 28.03.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021