1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нақшбандия – барча замонлар учун зарур таълимот

12:02 / 13.10.2018 2957 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 11 июлида Президентимизнинг “Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган эди.

Бугун Гулистон шаҳрида Гулистон давлат университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган тасаввуф илми ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган, Баҳоуддин Нақшбанднинг фаолияти ва мероси, нақшбандия тариқати ва унинг ўзбек миллий фалсафаси, адабиётини шаклланиш жараёнидаги аҳамияти, ёшларни тарбиялашдаги ўрнини тадқиқ қилиш ва тасаввуф таълимотининг ғоявий тарбия жараёнидаги муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу анжуманда нақшбандийшунос, тасаввуфшунос, исломшунос, навоийшунос олимлар иштирок этишмоқда. Анжуманда 4 та шўъбага бўлинган ҳолда “Буюк валий Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва илмий мероси”, “Тасаввуф таълимотининг долзарб муаммолари”, “Нақшбандия тариқати намоёндаларининг бунёдкор ғоялари”, “Тариқатнинг ёшларни ғоявий тарбиялашдаги ўрни” мавзулари доирасида муҳокамалар ташкил этилди.

Иштирокчиларнинг “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг глобал моҳияти”, “Баҳоуддин Нақшбанднинг “Аврод Бахоия” асарининг маънавий-маърифий аҳамияти”, “Хожагон тасаввуфий таълимотида маърифат босқичи”, “Навоий (Фоний) – “Лисон ут-тайр”ида Нақшбандия тарғиби” номли маърузалари ниҳоятда қизиқарли, баҳсли, янгиликларнинг кўплиги билан анжуман иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Анжуман доирасида Тошкент, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг 120 нафар олимлари ва талабаларининг 103 та мақола ва тезислари жамланиб, анжуман материаллари китоб ҳолида нашр этилди.

Баҳоуддин Нақшбандий таваллудига бағишланган суҳбатлар, илмий-семинарлар республикамизнинг барча таълим даргоҳларида давом этмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзгидромет кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида айни вақтда ҳавонинг майда чанг зарралари РМ 2,5 билан ифлосланиши қуйидагича Юнусобод тумани .Бодомзор, давоми...

1777 20:52 / 11.09.2023
Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар давоми...

1959 14:20 / 14.11.2019
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1761 17:58 / 20.11.2023
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куниrdquo муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га давоми...

2483 22:30 / 25.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021