1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бирортангиз бошига тушган кулфатни деб ҳаргиз ўлим тиламасин!

07:00 / 28.10.2018 2358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمُ المَوْتَ لِضُرٍّ أَصَابَهُ فَإِنْ كَانَ لاَ بُدَّ فَاعِلاً، فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ أَحْيِني مَا كَانَتِ الحَيَاةُ خَيْرًا لِي، وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتِ الوَفَاةُ خَيرًا لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

586/2. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз бошига тушган кулфатни деб ҳаргиз ўлим тиламасин! Ундай қилишдан бошқа чора бўлмаса, «Аллоҳумма аҳйиний ма канатил ҳайату хойран лий ва таваффаний иза канатил вафоту хойран лий» «Аллоҳим, модомики ҳаёт мен учун яхшироқ экан, мени яшатгин. Агар ўлим мен учун яхшироқ бўлса, мени вафот эттиргин!» деб айтсин», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

1936 06:24 / 08.06.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, давоми...

3599 09:05 / 27.05.2018
. ,. .50. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилинган .Аллоҳдан ўзга давоми...

2213 08:08 / 31.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. .Аллоҳга давоми...

2413 09:00 / 06.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021