1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида

07:05 / 28.10.2018 2345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ قَيسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: دَخَلْنَا عَلَى خَبَّابِ بْنِ الأَرَتِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ نَعُودُهُ وَقَدِ اكْتَوَى سَبْعَ كَيَّاتٍ، فَقَالَ: إِنَّ أَصْحَابَنَا الَّذِينَ سَلَفُوا مَضَوْا، وَلَمْ تَنْقُصْهُمُ الدُّنْيَا، وَإِنَّا أَصَبْنَا مَا لاَ نَجِدُ لَهُ مَوْضِعًا إِلاَّ التُّرَابَ وَلَوْلاَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَانَا أَنْ نَدْعُوَ بِالْمَوْتِ لَدَعَوْتُ بِهِ ثُمَّ أَتَيْنَاهُ مَرَّةً أُخْرَى وَهُوَ يَبْنِي حَائِطًا لَهُ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُسْلِمَ لَيُؤْجَرُ فِي كُلِّ شَيءٍ يُنْفِقُهُ إِلاَّ فِي شَيءٍ يَجْعَلُهُ فِي هَذَا التُّرَابِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ رِوَايَةِ البُخَارِيِّ.

587/3. Қайс ибн Абу Ҳозимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

«Хаббоб ибн Аратни кўргани кирдик. (Даво учун қорнини) етти марта куйдиртирибди. У шундай деди: «Олдин ўтган шерикларимиз ўтиб кетишди. Мол‑дунё (ажрларини) камайтирмади. Биз эса тупроқдан бошқа сарфлайдиган жой топа олмайдиган даражадаги дунёга эришдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, мен уни албатта тилаган бўлардим».

Кейинроқ, бошқа сафар унинг олдига борсак, у (чорбоғига) девор кўтараётган экан. У: «Мусулмонга мана шу тупроққа ишлатганидан бошқа сарфлаган ҳар бир нарсаси учун ажр берилади», деди». 

Муттафақун алайҳ. Бу ҳадис имом Бухорий ривоятларидаги лафз.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кишилар дунёдан эга бўлган нарсаларини зикр қилатуриб .Мен Расулуллоҳ давоми...

3665 08:05 / 31.07.2018
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат куни мен одамларнинг саййиди бўламан,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

2276 11:44 / 13.06.2019
. ,. .Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганимдан буён жисмимда давоми...

3012 06:20 / 02.06.2020
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қайси бир мусулмон киши фарз намози ҳозир бўлганда таҳоратини давоми...

3514 13:00 / 13.03.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021