1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхшилик қилинг!

11:00 / 26.10.2018 6865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданиятида ўзаро ёрдам деган тушунчага катта аҳамият берилади. Шунинг учун ҳам барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилган. Мана шунинг ўзи ҳам ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун ўзаро ёрдам зарурлигини кўрсатади.

Қуръон ўзаро ёрдамга катта аҳамият берган. Буни қуйидаги оятдан фаҳмлаб олсак ҳам бўлади:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).

Қуръон яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга буюрмоқда. «Яхшилик» деганда бу дунёдаги барча яхшиликларни: ростгўйлик, омонат, тоат-ибодат, сахийлик, шижоат ва ҳоказоларни тушунамиз. «Яхшилик» сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни ўз ичига олади. Тақво эса Аллоҳдан қўрқиш ва Унга итоат қилиб иш олиб боришни англатади.

Яхшилик ва тақводорлик йўлидаги ҳамкорлик эса бу дунёдами ёки охиратдами, саодатга эриштирувчи яхши нарсалар йўлидаги ҳамкорликдир. Аллоҳ таоло  мазкур оятда ёмонлик ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилишдан қайтармоқда. «Ёмонлик» деганда қилиниши ҳалол бўлмаган нарсаларни тушунамиз. Бу барча разолатларни ўз ичига олади. Душманчилик эса ошкора золимликдир. Ҳар бир шахсга ёки жамиятга зарар етказувчи нарса ёмонлик ва душманчиликдир. Аллоҳ таоло фақат яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга чақириб қолмай, балки ёмонлик ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилишни бекор ҳам қилади. Ислом назариясидаги ҳамкорлик кишиларга фақат саодат келтириш йўлидаги ҳамкорликдир. Агар инсонлар шу ҳамкорликни амалга оширсалар, ўзлари орзу қилаётган тараққиёт ва бахт-саодатга албатта эришадилар.

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмонга тавозе кўрсатиб такаббурлик қилмаслик ярашади. Зеро, Аллоҳ таоло кибрли ва мақтанчоқларни ҳеч ҳам суймайди. Тавозеда тенгсиз бўлган давоми...

1345 11:37 / 30.07.2025
Ким сенга ёмонлик қилган бўлса демак, боғичингни ечибди. Зеро, яхшилик кишандир. Жалолиддин Румий Шарҳ Яхшилик, гўзал муомала ўзгалар қалбини забт этиб, уларни давоми...

1645 11:49 / 17.03.2025
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб давоми...

2734 16:00 / 13.07.2021
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, давоми...

9228 16:35 / 16.09.2024