1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Hilal Travel” – саёҳат учун кенг имкониятлар эшиги

13:29 / 07.11.2018 3933 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа корхонаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг ташаббуси билан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб корхона қошида туризм йўналишида фаолият юритувчи “Hilal Travel” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

“Hilal Travel” юртимизда туризм индустриясини ривожлантириш, юртимиз аҳолиси ҳамда чет эллик сайёҳлар учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, шунингдек юртимиз фуқаролари учун бутун дунё бўйлаб саёҳатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.

Компаниянинг асосий фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сайёҳлик фаолиятини ташкил этиш ва шу билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга қаратилган.

Хусусан, дунёнинг барча мамлакатларидан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этиш, уларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, Ўзбекистоннинг тарихий, диний, миллий-маданий мероси, туризм соҳасидаги салоҳиятини намоён қилиш, ички туризмни  ривожлантириш ва фуқароларимизга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, тарихий меъморчилик обидалари ҳамда машҳур зиёратгоҳлар учун ихтисослашган, мавсумий ва мавзувий сайёҳлик йўналишларини ташкил қилиш шулар жумласидандир.

Ўз навбатида, компания туризм соҳасига оид инвестицияларни жалб қилиш, хусусан, сайёҳлик ҳудудларида меҳмонхоналар қуриш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш, махсус транспорт хизматларини йўлга қўйиш, чет эллик фуқароларнинг сайёҳат ва зиёрат мақсадида Ўзбекистонга келиши, шунингдек, саёҳатга талаб юқори бўлган хориж мамлакатларига ўзбекистонлик сайёҳларни етказиш учун авиакомпаниялар билан ҳамкорликда чартер хизматларини йўлга қўйиш билан ҳам шуғулланади.

Компания Ўзбекистон фуқароларининг хориж давлатларга сайёҳатга чиқишлари ва дам олишлари учун барча қулайликларни яратиш, сайёҳлик пакетлари савдосини йўлга қўйиш, ихтисослашган савдо шохобчаларини очиш, барча вилоят марказларида филиаллар, хорижий мамлакатларда ваколатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ва виза хизматларини кўрсатиш хизмат турларини ҳам амалга оширади.

“Hilal Travel” фаолияти йўналиши биринчи навбатда мусулмон давлатлардан келган сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг дунёга машҳур тарихий, маърифий зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳатлар уюштириш, уларни халқимизнинг бой диний, маданий-маърифий мероси билан таништиришга қаратилган. Компания хорижликларда юртимизнинг тарихий, диний, миллий-маданий мероси, дунёга машҳур тарихий-меъморчилик мажмуалари, ёдгорликлар ва қадамжолар катта қизиқиш уйғотишини ҳисобга олиб, уларга юксак савиядаги профессионал сайёҳлик хизматлари кўрсатишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган.

Бугунги кунда юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган тарихий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан таништириш орқали компания нафақат мусулмон давлатлар, балки бутун дунё аҳолисини Ўзбекистонга таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда “Hilal Travel” компанияси томонидан юртимиз мўмин-мусулмонлари учун Исломнинг бешинчи аркони бўлмиш ҳаж ҳамда умра сафарларини ташкил қилиш борасида ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутган бўлиб, бу борада қатор амалий таклифларни ҳам илгари сурмоқда. Бу борада бир қатор қўшни ва бошқа хорижий давлатлар, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Малайзия, Туркия тажрибасини ўрганиб чиқди. Шунингдек, айрим хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузиб, уларнинг тажрибасини ўзлаштириб келмоқда. Бугунги кунда компания ҳаж ва умра сафарларини юксак савияда, юқори даражада, барча шаръий аҳкомларга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил қилиш учун туризм соҳасидаги малакали мутахассислар, таржимонлар, гидлар, дин ходимлари ва уламолардан иборат кадрларни ишга жалб қилмоқда.

“Hilal Travel” компаниясининг туризм соҳасида олиб бораётган ишлари келажакда мамлакатимизда туризм салоҳияти ривожига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Биз билан бирга сайёҳат қилишга шошилинг!


Islom.uz портали таҳририяти 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони Карим ва тажвидни ўрганишrdquo бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳ 15 март куни Андижон давоми...

2196 16:09 / 15.03.2023
Бугун, 24 сентябрь куни уламолар Навоий вилоятидаги қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини мўминмусулмонлар билан адо этиб, маърифий суҳбат қилиб давоми...

1580 11:51 / 24.09.2021
Саудия Арабистонидаги муҳим масканлардан бири .АрРожиҳий, жомеъ масжидидир. Бу масжид нафақат Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси, балки исломий мероснинг давоми...

1755 13:36 / 09.07.2025
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент вилояти бош имомхатиби, муҳтарам Хайруллоҳ домла Абдулмалик ўғлининг вафотлари муносабати билан давоми...

2311 17:41 / 16.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021