1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Африкада Қуръони карим маъноларининг чечова тилига таржимаси тарқатилди

17:04 / 03.12.2018 2498 pdf Ўқиш режими + -

“Ҳадям Қуръон бўлсин” лойиҳаси доирасида Африканинг Малави Республикасида истиқомат қилаётган мусулмонлар учун Қуръони карим маъноларининг чечова тилига қилинган таржималари тарқатилди, деб хабар беради Anadolu Ajansı.

Таржима Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ва Диёнат вақфи томонидан тайёрланган.

Африканинг Малави Республикасида 18,5 млн аҳоли истиқомат қилади. Шундан 12,5 фоизини мусулмонлар ташкил қилади.

Диёнат ишлари бошқармасининг маълум қилишича, чечова тилида тарқатилган таржима 5 минг нусхани ташкил этади. Кейинчалик Мозамбик, Зимбабве ва Анголада яшайдиган мусулмонлар учун ҳам маҳаллий тилларида таржималар қилиб тарқатиш режалаштирилган. 

Бошқарма томонидан “Ҳадям Қуръон бўлсин” лойиҳаси доирасида шу кунгача Қуръони каримнинг маънолари таржимаси дунёдаги 24 хил умумий ва маҳаллий тилларга таржима қилинган. Сўнгги ҳисоботларга кўра, Африка, Болқон, Жанубий Америка, Тинч Океани ҳавзасидаги 61 та ўлкада яшайдиган мусулмонларга жами 1 млн 28 минг 281 та Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ҳадя қилинган.

 Маълум ҳудудлардаги маҳаллий тилларга қилинган таржималар орасидан Шри Ланкадаги тамил, Эфиопиядаги аҳмари, Афғонистондаги дари, Африканинг Малави Респбуликасидаги чечова тиллари ўрин олган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бирикки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб давоми...

2650 16:01 / 16.11.2018
Тошкент шаҳридаги .Кўкча Оқтепа, жоме масжиди имомхатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовга оталари Абдуғани ҳожи Ғуломовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1618 11:26 / 30.12.2025
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи давоми...

831 18:23 / 27.09.2025
Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида жума намозлари вақтинча ўқилмайди.Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, давоми...

2573 00:06 / 17.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021