1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳалол сармоя масалалари муҳокама қилинади

11:00 / 05.12.2018 2989 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Татаристоннинг Қозон шаҳрида “Ҳалол сармоя: қимматли қоғозлар” мавзусида мусулмонлар баҳс клубининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтади. Унда бугунги кунда барча мусулмон мамлакатларида энг муҳим мавзу бўлган ҳалол сармоя масаласи муҳокама қилинади, деб хабар беради Islam-Today.

Тадбирга эксперт сифатида Россия ислом институтининг етук олимлари таклиф этилган. Суҳбатда  “Диний қоидалар бўйича қайси сармояларга рухсат берилган?”, “Қайси қимматли қоғозларни сотиб олиш исломий қонунлар бўйича жоиз?” каби кўплаб долзарб саволлар муҳокамага киритилади. Давра суҳбатида қатнашиш эркин бўлиб, хоҳлаган киши рўйхатдан ўтиб, «ВКонтакте»даги «Мусульманская молодежь» гуруҳида овоз бериши мумкин.

Татаристон Республикаси Диний бошқармаси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа мусулмон ёшларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топиш учун муҳим майдон сифатида хизмат қилмоқда, деб ёзади интернет нашри.

Islom.uz  портали таҳририяти

Муаллиф
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида интернетда тарқалган хабарларга муносабат давоми...

2717 12:03 / 14.05.2020
Невшеҳирнинг Эсентепе туманидаги .Ташлибал, жомеъ масжиди имомхатиби Ахмад Айдамир масжидни ботаника боғига айлантирди. Анадолу агентлиги хабарига кўра, у 1992 давоми...

2621 16:30 / 17.06.2022
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида .қуёш тожи,ни кўриш мумкин давоми...

3689 10:18 / 14.12.2020
13 августдан эътиборан барча ишчи ва ходимлари коронавирусга қарши эмланган масжидларда жума намозлари ўқилишига рухсат берилади.Комиссиянинг навбатдаги давоми...

5347 22:20 / 10.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021