1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кийиб-кийиб тўздиргин

07:49 / 26.12.2018 4671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Холид бинти Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамийса беришди. У зот: «Бу хамийсани кимга раво кўрасизлар?» деб сўрадилар. Ҳеч ким индамади. Шунда: «Умму Холидни келтиринглар», дедилар. Умму Холид келганларидан кейин у зот хамийсани муборак қўллари билан кийдирдилар ва: «Кийиб-кийиб тўздиргин», деб икки марта айтдилар.

Имом Бухорий ривояти.

Хамийса – ипак ёки жундан тўқиладиган, қалин тўртбурчак эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган ва у ётоқда ёпинчиқ вазифасини ҳам бажарган.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши бало офатлар етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

2138 18:44 / 10.01.2023
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб давоми...

1339 06:57 / 20.12.2025
.Аллоҳумма ҳаббиб илайналиймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайналкуфро валфусууқо валъисйаана. Важаъалнаа миналмуршидиин,. Маъноси .Ё давоми...

2306 09:23 / 20.02.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётадиган бўлсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва давоми...

2349 12:00 / 17.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021