1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фитнадан узоқ бўл!

07:00 / 16.01.2019 3431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим.

Бир куни тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди. Бир даража юқорилиб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди.

Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан эмасман», деди. «Мен нима қилай» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгинда, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Интернет, сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда .халқаро маълумотлар тўри, деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин давоми...

6944 11:10 / 15.02.2019
Абу Нуъаймдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ ўлимни эсласа, бир неча кун ҳеч нарса қила олмай қоларди. Сабабини сўрашганда эса .Билмайман, давоми...

2778 08:00 / 09.03.2020
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

3812 17:05 / 07.11.2018
Шақиқ ибн Салама айтади .Бир киши Абдуллоҳнинг олдидан олтин билан безатилган мусҳаф кўтариб ўтиб қолди. Шунда унга қарата .Энг гўзал мусҳаф ndash ҳақиқий тиловат билан безатилганидир,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1930 07:10 / 10.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021