1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

13:30 / 21.01.2019 3172 pdf Ўқиш режими + -

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантиннинг таклифига асосан, «Ҳаж–2019» мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига йўл олган.

Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида «Ҳаж–2019» мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишувлар амалга оширилади.

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

7224 11:33 / 24.10.2018
2024 йил 2331 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида .Туркия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг 9сессияси, бўлиб давоми...

1419 19:32 / 22.10.2024
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

2068 22:00 / 19.11.2021
.Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида ХIV асрнинг охирлари ва ХV асрда Шарқнинг энг гўзал шаҳрига, Марказий Осиёнинг йирик давоми...

1770 14:39 / 12.09.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021