1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?

08:45 / 28.01.2019 5560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?», деб сўралди. 

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Саҳобаи киромларда Аллоҳга маҳбуб бўлган амални қилишга иштиёқ зўр эди. Улар Аллоҳга маҳбуб амалларнинг ичидан ҳам энг маҳбубини қилишга ҳаракат қилар эдилар.

Буни билиб олиш учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга савол бердилар:

«Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» 

Расуллулоҳ бу саволга:

«Оз бўлса ҳам? давомлиси», деб жавоб бердилар.

Ҳа, Исломда давомсиз кўп амалдан кўра, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди.

Мусулмон одам ҳафтанинг маълум кунида яхши амал қилиб, мусулмонлик тақозоси билан иш кўриб, қолган кунларида ҳар хил ёмонликларни қилавермайди. Мусулмон одамнинг ҳар бир куни яхши бўлади. Оз бўлса ҳам, ҳар доим яхши амал қилади. Ҳамма яхшилик ана ўшанда.

Биз мусулмонлар худди шу ишни ҳаммамиз амалга оширишимиз керак. Афсуски, кўпчилик биродарлар жумъа кунида, ҳайит кунларида, Рамазон ойида ўзларини жуда яхши тутадилар-да, қолган вақтларда турли ҳолатларда бўлишни ўзларига раво кўрадилар. Албатта, мазкур кун ва ойларда кўп яхши бўлиш мақбул ва савобли иш.

Аммо бошқа вақтларда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашгандир. Шунингдек, у тебранишларни давоми...

3328 09:00 / 13.03.2023
Муовиянинг олдига ироқликларнинг вакиллари келишди. Уларнинг орасида Аҳнаф ҳам бор эди. Бир киши туриб, .Мўминларнинг амири сизларга ҳеч ким ўзидан бошқа одам давоми...

2556 08:00 / 08.07.2020
Ибн Муборак айтади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига келди ва .Эй Расулуллоҳ, қиёмат кунида Аллоҳ таоло билан ҳамсуҳбат бўлувчилар ҳақида хабар давоми...

8790 14:00 / 12.01.2019
Қачон У Зот сенга маърифат йўналишини очса, бас, у ила амалинг озлигига эътибор берма. Чунки, албатта, уни сенга Ўзини танишингни ирода қилиб давоми...

2037 11:00 / 28.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021