1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда имконияти чекланганлар учун махсус Жума мавъизалари ташкил этилади

17:06 / 28.01.2019 2672 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу каби учрашувлар, ўзларига қаратилаётган эътибордан мамнун бўлаётган юртдошларимиз ташкил этилаётган тадбирлардан ўзлари учун кўплаб билим, манфаатлар топаётганликларини кўзларда ёш билан изҳор қилишмоқда.

Энди яна бир хушхабар – юртимизнинг марказий  масжидларида имконияти чекланган фуқаролар, эшитиш ва нутқ аъзоларида нуқсони бор кишилар учун Жума мавъизаси Сурдо таржимон воситасида масжидда тўғридан-тўғри кўрсатилади. Бунинг учун Республиканинг ҳар бир худудидаги марказий масжидда Жума мавъизаларини сурдо-онлайн  узатиш имкониятлари яратилади. Бунда ўша масжид ташқи қисмига муайян тоифага мансуб ногиронлиги бор кишилар учун махсус имкониятлар мавжудлигини билдирирувчи халқаро белги қўйилади. Жума намозига келган имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун белгиланган жойда мониторларларда имом-хатибни, унинг ёнида эса сурдо таржимон ҳаракатларини кузатиб бориш имконига эга бўладилар.

Кеча  биринчи бор Тошкент шаҳрининг “Шайх Зайниддин”, Тошкент вилоятининг “Чирчиқ марказий жоме масжиди”, Самарқанд вилоятининг “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжидларида Жума мавъизалари тўғридан-тўғри сурдо таржимон воситасида тушунтириб берилди.

Келгуси Жума намозидан, 1 февралдан Республика бўйлаб 25 та жоме масжидда махсус сурдо-онлайн таржималар ташкил этилиши белгиланган. Мазкур лойиҳа босқичма-босқич кейинчалик ҳар бир вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек .Одам боласининг ҳар бир давоми...

2207 20:20 / 01.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, давоми...

3027 14:25 / 25.03.2019
Динингизнинг барча меъёрларига риоя қилиб, ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланиш ва намуна бўлиш мумкинми Бу мураккаб масалани 22 ёшли глазголик Абтаҳа давоми...

2453 10:30 / 07.08.2021
Туркиянинг .Оқ масжидида осойишталикни кўрган британиялик аёл мусулмон бўлишга қарор қилди. Бу инглиз аёл 2 йил аввал Туркияга саёҳат қилади ва .Султон Аҳмад, номи давоми...

3147 11:00 / 02.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021