1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

сарид -

Сарид – таом тури. Уни ўзбек тилида «тўғрамча» дейиш мумкин. Унинг тайёрланиши қуйидагича: сувга туз солиб, унда гўштни озгина суви қолгунча, узоқ қайнатилади. Кейин буғдой нонни тўғраб, устидан гўштнинг шўрваси қуйилади ва гўштини майдалаб, ноннинг устига териб чиқилади. Сўнг устидан озгина сирка сепилади. Сарид арабларнинг энг ёқимли ва фойдали таомларидан ҳисобланган.