1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

азон - «Азон» луғатда «билдириш» маъносини англатади. Шариатда эса, фарз намознинг вақтини махсус қавл ила билдиришга «азон» дейилади. Азон айтиш ҳижрий биринчи санадан бошланган. Аввал бошда мусулмонлар масжидда тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса, намоз ўқир эдилар.