1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Жаъфар ал-Касирий ал-Биёрий -

Абул Фазл Жаъфар ибн Ҳусайн ал-Касирий ал-Биёрий Бухорода яшаган олимлардан. Абул Қосим (она томондан боболари) шоҳ Маҳмуд ибн Сабуктегинга кўп арз қилганлари учун бу кишига «ал-Касирий» (кўп) деб нисбат берилган. Бу зот шайх, фозил, адабиётшунос ва шеършунос олим ва туш таъбирларини биладиганлардан эдилар. Ўзларидан олдин ўтган ва замондош шоирларнинг шеърларини жуда кўп ёдлар эдилар. Ҳижрий 471 (милодий 1079) йилнинг ражаб ойида Биёрда туғилиб, ҳижрий 553 (милодий 1159) йилда Бухорода вафот этганлар.