1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ас-Соғаржий -

Абу Наср Аҳмад ибн Фараж ас-Соғаржий - Самарқанднинг Соғарж* номли қишлоғидан бўлиб, фақиҳ, фозил ва солиҳ кишилардан эдилар. Ҳамма фарзандлари олим эди. Юсуф ибн Солиҳдан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг рабиъул аввал ойида Самарқандда вафот этиб, Чоркардиза қабристонида дафн қилинганлар.