1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Нуайм -

АБУ НУАЙМ, тўлиқ исми Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Исфаҳоний (944-1038, Исфаҳон) - таниқли ҳадис имомларидан бири. Фиқҳ ва тасаввуфда ҳам замонасининг етакчи олими бўлган. Табароний каби буюк муҳаддислардан ҳадис олган, унинг ўзидан ҳам Хатиб Бағдодий каби юксак шахслар ҳадислар ривоят этган. Энг машҳур асарлари: йигирма жилдли "Ҳилтулавлиё", "Далоилун-набавийя", "Китобул-мустахраж алал-Бухорий", "Ал мустахраж ало саҳиҳи Муслим", "Китобут-табоқат", "Маърифатус-саҳоба" ва б.