1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

икроҳ - бировни ўзи ёқтирмаган ишга мажбурлашни англатади. Шаръий истилоҳда эса: «Мажбурлаш» бировнинг бошқага воқеъ қилган амали бўлиб, у билан ўша одамнинг шаръий таклифни бажаришга салоҳияти бўла туриб, розилигини йўққа чиқариш ва ихтиёрини бузишдир. Биров бошқа бир кишини қамаб қўйиб ёки ура туриб «фалон ишни қиласан» деса, розилигини йўққа чиқарган бўлади.