1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Воқид ал-Лайсий -

Абу Воқид ал-Лайсий куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг асл исмлари Авф ибн ал-Ҳорисдир. 

Бу саҳоба Бадр, Макка фатҳи, Ярмук кунларида иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилганлар. Бу кишидан Ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ, Ато ибн Ясорлар ривоят қилганлар.

Бу зот ҳижратнинг 68-санасида Маккада 85 ёшларида вафот этдилар. Жасадлари муҳожирлар қабристони бўлган «Фаҳҳа» қабристонига дафн этилган.