1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр-2: Ироқдан Ватанимизга 64 нафар болани қайтаришга муваффақ бўлинди

09:10 / 11.10.2019 2976 pdf Ўқиш режими + -

«Меҳр-2» махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар беради. Бу вақт давомида Ироқдан қайтажак болаларнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланиб, улар қайси қариндошлари оиласига жойлаштирилиши бўйича муаммолар ҳал этилган.

Шунингдек, болаларнинг ота-оналари ўз хоҳишлари билан фарзандларини Ўзбекистондаги яқин қариндошлариникига жўнатишга розилик берган. Ироқдаги озодликдан маҳрум этилган ўзбек аёллари ҳам фарзандлари қатори Ўзбекистонга қайтиши учун мазкур давлат билан музокаралар олиб борилмоқда. Ироқ ҳукумати қонунчилигига кўра, улар террорчи сифатида ҳибсга олинган.

Болалар маълум вақт давомида соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилади. Улар реабилитация муддатидан сўнг Ўзбекистондаги яқинлари оиласига топширилади.

Шунингдек, болаларни ўз қарамоғига олган яқин қариндошларига моддий кўмак берилиши ҳам кўзда тутилган. Яқин орада яна уруш ўчоқларидан болаларнинг қайтарилиши кутилмоқда.

«Кўпгина давлатлар озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган болаларни ўз юртига қайтаришдан хавфсираган. Аммо, Ўзбекистон Ироқ давлати қонунчилигига кўра, ота-онаси террорчи, деб топилган аёлларнинг фарзандларида айб йўқ деб топди. Уларни Ўзбекистон фарзандлари сифатида юртимизга қайтармоқда. Келажакда улар бошқа болалар қаторида мактаб ва боғчаларга қатнаши таъминланади. Вояга етмаган болаларнинг уруш ўчоқлари, сўнг қамоқхоналарга тушиб қолишида айби йўқ. Гўдакларга жиноятчи сифатида қарамаслик лозим, бу халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон юртдошларимизнинг вояга етмаган фарзандларига жиноятчи сифатида қарамайди ва уларни жамоатчиликка қўшилиб кетишида ёрдам кўрсатади», дея таъкидлади операциянинг махсус гуруҳ вакили.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов 12 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширди. давоми...

1890 17:19 / 03.03.2021
Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, .Манчестер Юнайтед, жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган давоми...

3955 10:30 / 12.06.2019
Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳидояrdquo экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид АлНуаимий бошчилигидаги делегацияси давоми...

1182 14:59 / 28.06.2024
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

1665 10:42 / 04.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021