1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марҳум Хайруллоҳ домланинг руҳи покига 770 та хатми Қуръон бағишланди

14:20 / 18.09.2020 1615 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти барчамизнинг кўнгилларимизни маҳзун этди.

Шу муносабат билан юртимиздаги жоме масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиблар, имом ноиблар, мадрасаларда хизмат қилаётган устозлар, сабоқ олаётган талабалар ва отинойилар томонидан 770 та хатми Қуръон ўқилди. 

Хусусан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида ҳам жума намозидан кейин хатми Қуръон ўқилиб марҳум устоз ҳаққиларига бахшида этилди. Шунингдек, айни кунларда бемор бўлган юртдошларимизга, аҳли илмларимизга Аллоҳ таолодан шифо сўраб илтижолар қилинди.

Умрини дин хизматига бағишлаган бу марҳум уламонинг тортган дардлари барча саҳву хатоларига каффорат бўлсин. Қиёматда набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин!

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб давоми...

1604 20:54 / 26.02.2024
Биласизми, 2020 йилда туғилган болаларга энг кўп қандай исм берилган Бу ҳақда huquqiy axborot телеграм каналининг хабар беришича, ўғил болаларга Муҳаммад Али исми 19383 та, давоми...

3813 14:30 / 05.01.2021
Бу йилги Рамазон ойида юртимизнинг 1370 дан зиёд масжидларида таровеҳ намози ва хатми Қуръонлар ўқилади. Халқимиз жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган давоми...

2249 19:05 / 02.04.2021
10 асрга оид қадимий идиш Самарқанднинг Афросиёб тепалигида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида топилган. Идиш .Гуллаётган куфий, хат услубида давоми...

1157 18:35 / 02.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021